Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амирликлар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

19/04, 17:20

Румин мутахассиси «Шаржа» клубини бошқариб келаётганди.

Ўзбекистонликларнинг БАА ҳудудидаги ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилиши мумкин

15/04, 15:51

Парламент Қуйи палатаси депутатлари бугун, 15 апрелдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябр) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Амирликлар соҳилини мазут қоплади

15/04, 13:08

Нефтнинг ҳиди денгиздан 5 километр олисда ҳам сезилмоқда.

«Юмшоқ куч» рейтинги: Амирликлар етакчилар қаторига қўшилди

14/04, 13:48

Дубай ва Абу-Даби Швейцария ва Норвегия шаҳарлари билан беллашмоқда.

Ўзбекистоннинг Осиё кубоги плей-оффидаги рақиби аниқ бўлди

10/04, 23:19

Жамоа гуруҳ босқичида муваффақиятли қатнашди.

Ўзбекистон билан ўйин олдидан БАА бош мураббийи ишдан олинди

26/03, 16:12

Бугун, 26 март куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Паоло Бенту ўз вазифасидан озод этилди.

БААда қийин аҳволда қолган уч ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

26/03, 11:13

БААнинг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.

БАА АҚШ иқтисодиётига 1,4 трлн доллар инвестиция киритади

21/03, 20:05

АҚШ маъмурияти расмийсининг сўзларига кўра, бу қарор БАА расмийлари ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида шу ҳафта бўлиб ўтган музокаралар натижасида қабул қилинган.

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

11/03, 13:30

Давлатимиз раҳбари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи таваллуд куни билан самимий табриклади.

Амирликлар Ғазога энг катта ёрдам партиясини жўнатди

01/03, 18:03

Кема муқаддас Рамазон ойи ичида манзилга етиб бориши кутиляпти.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди

15/01, 15:50

Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказишди (фото)

15/01, 14:46

15 январь куни Абу-Даби шаҳридаги «Қаср аш-Шати» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Тошкентдаги Президент мактаби БААда нуфузли мукофот ғолиби деб топилди

14/01, 13:32

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофот (Zayed Sustainability Prize)нинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

Ўзбекистон БАА томони билан сармоявий ҳамкорликка доир 15 та келишувга эришди

14/01, 11:14

13 январ, душанба куни Президент Ш.Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи арафасида Абу Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

БАА компанияси Ўзбекистонда ҳаво таксиларини йўлга қўяди

14/01, 10:50

Ўзбекистон БАА компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир ҳамкорлик Меморандумини имзолади.

Шавкат Мирзиёевни БАА вице-президенти кутиб олди

13/01, 22:04

Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Абу Даби cаммитида Тўқаев ҳам қатнашади

13/01, 19:15

Эслатиб ўтамиз, уч давлат ўртасида яшил битим имзоланишида сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканини таъкидлаганди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга жўнаб кетди

13/01, 17:22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент расмий ташриф билан БААда бўлади

11/01, 09:05

Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

ТИВ ўринбосари БАА элчиси билан учрашди

02/12, 22:17

Бу ўзбекистонликларнинг мамлакатга қўйилмагани фонида юз берди.

Ўзбекистонлик ўнлаб фуқаролар БААга киритилмади

01/12, 09:58

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Абу Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси мазкур аэропорт маъмурияти ҳамда амирликларнинг мутасадди идоралари вакиллари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни назоратга олган.

БАА компанияси Учқудуқда қуввати 1000 МВт бўлган ШЭС қуради

13/11, 17:59

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.

БАА терма жамоаси Тошкентга жиддий йўқотишлар билан келди

14/10, 09:18

Ўзбекистон терма жамоаси 15 октябр куни ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳслари доирасида ўз уйида БАА билан ўйнайди.

Саудия Арабистони ва БАА АҚШдан млрд долларлик қурол сотиб олади

12/10, 19:19

АҚШ давлат департаменти Саудия Арабистони ва БААнинг миллиардлаб долларлик мудофаа шартномалари учун учун «яшил чироқ»ни ёқди.

Дуровнинг ҳибсга олиниши: Амирликлар Францияга талаб қўйди

27/08, 07:52

Павел Дуров Франциядан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси ҳамдир.

Дунё миллионерлари Амирликларга оқиб келмоқда

01/08, 11:58

Йил охирига қадар турли давлатлардан 6 700 нафар миллионер кўчиб келиши кутилмоқда.

БАА делегацияси «Самарқанд — миллий драма театри бешиги» кўргазмасида қатнашди

22/04, 20:23

Тадбирда Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимийга кўргазма, шунингдек, ХХ асрнинг 1-ярмида Ўзбекистонда драматик санъатга асос солган таниқли ўзбек актрисаси Сора Эшонтўраева ва унинг фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Абу Дабида киберспортчиларнинг «орзу ороли» қурилади

22/03/2024

Машғулотлар маркази, турнирлар ўтказиш учун арена ва ҳар бирида кучли компютерлар бор 200 хонали меҳмонхона, ҳатто парашют ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан мулоқот қилди

11/03/2024

Икки мамлакат етакчилари бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган муборак Рамазон ойининг бошлангани билан ҳам бир-бирини самимий табрикладилар.

Ўзбекистонликлар БААга қачондан визасиз бора олиши маълум бўлди

16/01/2024

Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Атмосферага чиқарилаётган газларни ҳисобга олиш бўйича миллий реестр яратилади

04/12/2023

Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги атмосферага чиқарилаётган газларни ҳисобга олиш бўйича миллий реестрни яратиш ташаббуси билан чиққанди.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиши мумкин

03/12/2023

Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов ва БАА ИИВ раҳбари ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

«Masdar» компанияси раҳбари «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

02/12/2023

Ушбу мукофот Муҳаммад Жамил ар-Рамаҳийга Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун берилган.

Шавкат Мирзиёев Дубайга жўнаб кетди

30/11/2023

Президент ушбу шаҳарда БМТ конференциясида иштирок этади.

Президент Дубайга боради

30/11/2023

Иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.

Мирзиёев БАА Ҳукумат вазирини қабул қилди

22/11/2023

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Алдов йўли билан БААга олиб кетилган 2 нафар ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

12/09/2023

Бош консуллик томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида аёлларнинг паспортлари қайтарилиб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланган.

БААда халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик ушланди

07/09/2023

Бирлашган Араб Амирликлари халқаро қидирувда бўлган фирибгарликда айбланаётган икки нафар фуқароларни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилди.

БААда уч кунлик мотам эълон қилинди

27/07/2023

Бирлашган Араб Амирликларида президентнинг укаси Саид бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Қатар беш йил деганда илк бор БААга элчи тайинлади

23/07/2023

Қайд этилишича, фармон эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.

БАА Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида ҳамкор мақомини олди

07/05/2023

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)даги мулоқот бўйича ҳамкор мақомини расман олди.

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазирини қабул қилди

27/04/2023

Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

WSJ: Саудия ва БАА Россиядан катта чегирма билан нефть сотиб олмоқда

18/04/2023

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) Россия нефтини катта чегирма билан сотиб олмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

БАА Нукусда 28 миллион долларлик шифохона қуряпти

05/04/2023

Жорий йил 4 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари билан Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эди.

Президент БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

04/04/2023

Давлатимиз раҳбари ушбу йўналишлар бўлажак олий даражадаги икки томонлама саммит кун тартибининг асосини ташкил этиши лозимлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев БАА вице-президенти ва Абу-Даби амирлиги валиаҳдини табриклади

30/03/2023

Биродар Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ ва тараққиёт тилади.

БАА президенти ўлимга маҳкум қилинган исроиллик аёлни афв этди

26/03/2023

Бу ҳақда Исроил президенти Исҳоқ Герцог баёнотига таяниб,  i24NEWS телеканали хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

11/03/2023

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Амирликлар Жанубий Кореяга 30 млрд доллар инвестиция киритади

15/01/2023

«Ўз ваъдаларига ҳар қандай вазиятда содиқ қолувчи Корея Республикасига инвестиция киритиш қарорини ишонч билан қабул қилдик», — деди БАА президенти.

Telegram асосчиси БААнинг энг бой кишисига айланди

13/12/2022

Forbes Павел Дуровнинг бойлигини 15,1 млрд долларга баҳолади.

БААга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаб жорий этилди

12/11/2022

Бирлашган Араб Амирликлари иммиграция хизмати виза орқали мамлакатга кирувчиларга янги тартиб ўрнатди.

Дубайда энг йирик араб девелоперининг осмонўпар биноси ёниб кетди

07/11/2022

Дубайда араб дунёсининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси Emaarнинг осмонўпар биноси ёниб кетди.

Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти? (видео)

24/10/2022

Бирлашган Араб Амирликлари полицияси хизмат машиналарини Хитойда чиқарилган автомобилларга алмаштиришни бошлади.

2022 йилда Россияни 15 минг нафар миллионер тарк этади

21/10/2022

Henley&Partners экспертлари шундай прогноз қилишмоқда.

Путин Санкт-Петербургда БАА президенти билан учрашди

12/10/2022

Кеча, 11 октабр куни Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари Муҳаммад ибн Зоид Ол-Наҳаён ўртасида учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди

23/09/2022

Тантанали маросим Aбу-Дабидаги «Қаср Aл-Ватан» қароргоҳида бўлиб ўтди.

БААнинг чўл ҳудудларида 40 даража иссиқда дўл ёғди (видео)

14/09/2022

Дубай ва Шаржа амирлигининг шимолдаги чўл ҳудудларида 40 даража иссиқда дўл ёғди. Бу ҳақда БАА Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.

БAAдан Наманган ва Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади

14/09/2022

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси бўлган Flydubai 2022 йил 24 сентябрдан ҳафтасига икки марта Наманганга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни бошлайди.

Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари вазирини қабул қилди

10/06/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёв амирликлардаги таъзия маросимида қатнашди (фото)

15/05/2022

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев бугун Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этиши ҳақда хабар берган эдик. 

Шавкат Мирзиёев БААга жўнаб кетди

15/05/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади

14/05/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи мамлакат Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

БААнинг янги президенти сайланди

14/05/2022

Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликларининг янги президенти этиб сайланди.

БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафот этди

13/05/2022

БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси БААга жўнаб кетди

12/04/2022

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарори билан мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Абдулазиз Аққулов 2022 йилнинг 11 апрел куни Тошкент шаҳридан Абу-Дабига жўнаб кетди.

Абдулазиз Аққулов БААга элчи этиб тайинланди

01/04/2022

Абдулазиз Аққулов Ўзбекистоннинг БААдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Амирликларда ҳарбий 5G алоқа синовдан ўтказилди

25/02/2022

Реал вақт тартибида юқори сифатли оқимли видеони узата олади.

Дубайда Келажак музейи очилди (фото)

23/02/2022

Ақл бовар қилмас дизайни ва илғор технологиялари сабабли ушбу маскан «National Geographic» журнали томонидан ўтган йилдаёқ дунёнинг энг чиройли 14 музейи рўйхатига киритилганди.

БААда 8,5 минг йиллик қадимги аҳоли маскани топилди (фото)

20/02/2022

Абу-Даби ғарбидаги Гага оролида ёши саккиз ярим минг йилдан ошган биноларнинг харобаси топилди.

Интерпол қидирувидаги аёл БААдан Ўзбекистонга депорт қилинди

05/02/2022

Одам савдосида айбланаётган қидирувдаги ўзбекистонлик аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди.

БААга кириш учун янги талаблар маълум қилинди

17/01/2022

2022 йил 17 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасидан Бирлашган Араб Амирликларига бораётганлар учун мажбурий талаблар маълум қилинди. Хусусан, қуйидаги янги талаблар жорий қилинмоқда:

Амирликлар «ковид-хавфсиз» мамлакатлар «яшил» рўйхатига Ўзбекистонни ҳам киритди

26/12/2021

Янги қоида бугун, 26 декабрдан кучга кирди. «Яшил» рўйхатдаги мамлакатлардан БААга келувчилар учун карантин талаб этилмайди.

Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди

15/10/2021

Фирибгарлар ўғирланган пулни дунёнинг турли бурчакларидаги ҳисоб рақамларга ўтказиб юборишган.

БААда иш таклиф қилинмоқда

04/10/2021

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Бирлашган Араб Амирликларида 6 ойлик мавсумий ишларда бўш иш ўринлари таклиф этилаётганини маълум қилди.

БААдан келтирилаётган йирик миқдордаги сохта транзит фош этилди

21/09/2021

Давлат божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда республика ҳудудига транзит равишда олиб кирилиб, гўёки қўшни давлатга олиб чиқилиши режалаштирилган товар-моддий бойликларни ички ҳудудда тушириб қолдирилганлиги фош қилинди.

Дунёдаги энг баланд бино Ўзбекистон байроғи тусида

01/09/2021

«Бурж Халифа» осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланди.

Ашраф Ғани қаердалиги аниқланди

18/08/2021

Ашраф Ғани ҳақида турли хабарлар тарқалганди: кимдир Тожикистонга кетган деса, бошқаси Уммондан қўним топди, дея маълум қилганди.

БAA ёмғирни сунъий ёғдириш технологиясини синовдан ўтказди (видео)

15/07/2021

Ёғингарчиликни келтириб чиқарувчи янги технологиялар туфайли БAAда 50 даража жазирамада кучли ёмғир ёғди.

Аҳолисини энг кўп эмлаш бўйича «чемпион» давлат аниқланди

04/07/2021

Бирлашган Араб Амирликлари  Сейшел оролларини қувиб ўтиб, аҳолиси дунёдаги энг кўп эмланган давлатга айланди. Bloomberg маълумотлари шундан далолат беради.

Aбу-Даби сайёҳларга бепул эмланишга рухсат берди

25/06/2021

Ҳозирда 27 мамлакат сайёҳлари Aбу-Дабига келгандан кейин карантиндан ўтишлари талаб этилмайди.

Шавкат Мирзиёев БАА вазирини қабул қилди

15/06/2021

Ўзбекистон ва БАА ўртасида инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

Аёллар учун БААда иш таклиф қилинди

08/06/2021

Жорий йилнинг 14-18 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг «TadBeer – Alreaya Typing Service» компанияси вакиллари томонидан ушбу давлатда уй хизматчиси, энага ва ошпазлик соҳаларида ишлаш учун фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Бирлашган Араб Амирликлари молия вазири вафот этди

24/03/2021

Бу ҳақда унинг укаси — БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум твиттер орқали маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев БАА Қуролли кучлари қўмондони ўринбосари билан мулоқот қилди

11/03/2021

11 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди

03/03/2021

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда пандемия оқибатларини енгиб ўтишда Амирликлар ҳукумати томонидан кўрсатилган ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирилди.

«Умид» лойиҳасининг илк натижаси: Марс сайёрасидан умидбахш сурат келди

15/02/2021

Бирлашган Араб Амирликлари томонидан Марс орбитасига учирилган «Ал-Амал» («Умид») зонди қизил сайёранинг илк суратини юборди.

БАА кимларга фуқаролик беришини маълум қилди

01/02/2021

Янги фармон тараққиётга ҳисса қўшадиган истеъдодли одамларни жалб қилишга қаратилган.

БААда ноодатий пушти кўл топилди

20/01/2021

БААда янги ноёб табиий белги - «Пушти кўл» топилди. Ғайриоддий сув рангига эга бўлган кўлни маҳаллий 19 ёшли талаба Аммар Ал Фарсий топган.

Хорижий компания Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуришга киришди

06/01/2021

У қайта тикланадиган энергия манбалари асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.

БААга ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди

05/12/2020

Бугунги кунда БАА компаниялари билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик кучайтирилмоқда.

«Арабча снос»: БААда тўртта осмонўпар бино бир пайтнинг ўзида портлатилди (видео)

30/11/2020

10 сонияда амалга ошган портлаш бошқариладиган энг хавфсиз ва катта портлаш сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди.

БАА авиакомпаниясининг илк самолёти Тошкентга қўнди. Матбуот анжуманидан лавҳалар

04/11/2020

4 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига БААнинг «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» авиакомпаниясига тегишли Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналиши бўйича илк ҳаво кемаси келиб қўнди.

БАА вазири ислом дини ҳақида мунозарали фикр билдирган президент Макронни ҳимоя қилиб чиқди

03/11/2020

БААнинг ташқи ишлар давлат вазири Анвар Қарқаш Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом дини ва мусулмонлар хусусидаги позициясини қўллаб-қувватлаб баёнот берди.

БААда ўзбекистонликларга иш таклиф этилмоқда

24/10/2020

Бирлашган Араб Амирликларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жалб қилиш кутилмоқда.

Сергеевнинг дубли Ўзбекистонга ғалаба келтирди

12/10/2020

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида БАА устидан ғалаба қозонди.

Ҳамюртига ошпазлик ваъда қилиб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олинди

27/09/2020

Сурхондарёлик 1984 йилда туғилган А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 1991 йилда туғилган Самарқанд вилояти Нарпай туманилик М.Г.га ўзи яшаётган Алайн шаҳрида ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилади.

Қидирувдаги урганчлик аёл чет элда қўлга олинди

26/09/2020

У танишини БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

23/09/2020

«Ўзавиация» агентлиги томонидан «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди.

Амирликлар Исроилга қарши бойкотни расман бекор қилди

29/08/2020

Бирлашган араб амирликлари ҳукмдори бугун, шанба куни Исроилга қарши бойкотни бекор қилиш ҳақида фармон чиқарди.

«Қирол ови»: Хуан Карлос қаерда? Журналистлар барибир топишди 

07/08/2020

Шарқни яхши кўрадими ёки ишнинг ҳали чаласи борми?..

БААда даҳшатли ёнғин бошланди (видео)

05/08/2020

Кадрларда осмонга туташган улкан қора тутунни кўриш мумкин.

Биринчи араб зонди Марсга учирилди

20/07/2020

Қурилма «Қизил сайёра» атмосферасини ўрганади

БАА коронавирусни аниқлашда итлардан фойдалана бошлади

08/07/2020

Итларга икки ҳафта давомида коронавирус инфекцияси намуналарини ҳидлатишган.

Президент бугун йиғилиш ўтказди

02/07/2020

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан устувор қўшма лойиҳаларнинг боришини ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Дубай яқинида ўзга сайёра барпо этилмоқда (Фото)

02/07/2020

У ерда олимлар яшайди, фазогирлар эса машғулот ўтайди.

БААда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун чартер рейс ташкил этилди

09/05/2020

Кеча, 8 май куни «Uzbekistan Airways» Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналишида HY-3563 / HY-3564 махсус чартер рейсини амалга оширди.

Шаржада ёнғин келиб чиққан осмонўпар бино харобага айланди

06/05/2020

Кеча, 5 май куни кечқурун Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида 48 қаватли Abbco Tower номли бинода ёнғин чиқди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, бинодан одамларни эвакуация қилишга улгуриб қолинган.

БААдаги осмонўпар бинода кучли ёнғин келиб чиқди (Видео)

06/05/2020

Қутқарувчилар қаватларни текшириш учун дронлардан фойдаланишмоқа.

БААда қолган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди (видео)

03/05/2020

Бирлашган Араб Амирлигида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашди.

Дубай полицияси италиялик ва россиялик сайёҳларга қимматбаҳо буюмларини қайтарди

27/04/2020

Сайёҳлардан бири бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳатто хабар ҳам қилмаган.

Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳди билан мулоқот қилди

07/04/2020

Бугун, 7 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

БААдан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам келди (фото)

27/03/2020

Бу ҳақда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди.

Дубайдан чиқиш тавсия этилмайди

05/03/2020

Улар велопойга иштирокчилари билан мулоқотда бўлишган.

БААлик мутахассис вазирлик ва давлат идоралари ходимларига тренинг ўтмоқда

24/02/2020

2020 йил 24-25 февраль кунлари Адлия вазирлигида БААнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери томонидан мамлакатимизнинг 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун икки кунлик «Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш» мавзусида тренинг ўтказилмоқда.

Коронавирус амирликларда ҳам топилди

29/01/2020

Уханга оиласи билан борган.

Любинко Друлович БААга қарши ўйин олдидан: «Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас»

18/01/2020

Таиландда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА билан куч синашади.

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади

14/01/2020

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Амирликларга бориш янаям осонлашади — янги турдаги визалар чиқарилмоқда

07/01/2020

Бу ҳақда БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум твиттерда ёзди.

БАА резиденти мақомини олган хорижий фуқароларга ҳам визасиз режим қўлланилади

02/01/2020

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарорига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» каналида маълумот берилган.

Шавкат Мирзиёев БАА раҳбариятига табрик йўллади

02/12/2019

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ҳамда Абу-Даби амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга миллий барйам - БАА ташкил топган кун муносабати билан табриклар йўллади.

Future Foresight фаол иштирокчилари БААга стажировкага юборилади

02/11/2019

Тадбир якунида xалқаро экспертлар томонидан ўтилган мавзулар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди ҳамда иштирокчиларнинг орттирган билимларига баҳо берилди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида ахборот соҳаси бўйича ҳамкорлик кучайтирилади

14/10/2019

14 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегациясининг Бирлашган араб амирликларига хизмат сафари бошланди.

«IT-Park»да БАА делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

17/09/2019

Кеча, 16 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларидан БАА Келажак вазирлиги делегацияси энг яхши давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича «mGovAward» танловини бошлаш юзасидан музокара ўтказиш мақсадида «IT-Park»га ташриф буюришди.

Ўзбек дипломатлари 3 ойгача БААда визасиз юриши мумкин бўлди

23/08/2019

Ушбу ҳужжат 2019 йил 25 март куни Абу Даби шаҳрида Ўзбекистон Президентининг БААга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

Давлат хизматлари сифатини оширишнинг «Араб тажрибаси»дан фойдаланилади

23/07/2019

Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш бўйича малака ошириш тренингларини Бирлашган Араб Амирликларининг мутахассислари амалга оширадилар.

Яманлик исёнчилар Саудия Арабистони ва БААга «сюрприз» тайёрламоқда

03/06/2019

Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг «Ансар Аллоҳ» ҳаракати Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши таҳдидкор баёнот тарқатди.

Ўзбекистон ТИВ БАА ҳудудий сувларидаги провокацияни кескин қоралади

14/05/2019

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги 2019-йил 12-май куни Ўмон кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудий сувлари яқинида Фужайра Амирлигидан шарқ томонда тижорий

1 миллион нафаргача ўзбекистонлик БААга ишлашга юборилиши мумкин

02/05/2019

Ҳар йили Ўзбекистоннинг 4,2 минг нафар фуқароси Бирлашган Араб Амирликларига ишлашга боради. Мамлакатимизга ушбу давлатдан пул ўтказмаси 35 миллион долларни ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари делегациясини қабул қилди

02/05/2019

Давлатимиз раҳбари учрашувни очар экан, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизга келган Бирлашган Араб Амирликларининг қатор вазирлик ва идоралари, етакчи инвестиция, молия, логистика, қурилиш ва бошқа компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегацияни самимий қутлади.

БААлик амалдор: «Ўзбекистон фуқароларимизни кириш визасидан озод қилиши Амирлик дипломатиясининг муҳим ютуғидир»

09/04/2019

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси чет эл ОАВларида туризм соҳасида ислоҳотларга муносабатни тақдим этди.

Шавкат Мирзиёев БАА ташрифида қабул қилинган келишув ва битимлар ижроси бўйича йиғилиш ўтказди

01/04/2019

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта бўлиб ўтган Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф доирасида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга оширишни ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди

28/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи самарали бўлди.

Шавкат Мирзиёев «Masdar City» технопаркига борди

27/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Masdar City» технопаркига ташриф буюрди.

Сайёрамиздаги энг баланд бино Ўзбекистон байроғи тусига кирди (фото+видео)

26/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи муносабати билан сайёрамиздаги энг баланд осмонўпар бино — «Burj Khalifa» мамлакатимиз байроғи тусига кирди.

Замонавий Дубай меъмори (видео)

26/03/2019

Давлат бошқарувида ярим асрлик тажрибага эга, 13 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими лавозимларида фаолият юритиб келаётган бу инсон ўзининг оламшумул лойиҳалари ва ақл бовар қилмас ишлари билан Дубайни инсоният илмий-техник тараққиётининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган шаҳарга айлантирди.

Шавкат Мирзиёев БАА Бош вазири, Дубай амири билан учрашди

26/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 26 март куни Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва БАА: 10 миллиард долларлик келишувларга эришилди (фото)

25/03/2019

Абу-Даби шаҳридаги «Қаср ал-Ватан» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев БАА ички ишлар вазири билан учрашди

25/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида мамлакатимиз делегацияси учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги мақбара ва масжидни зиёрат қилди (фото)

25/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига етиб борди (фото)

24/03/2019

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.

Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги хориж сафари ҳақида маълум қилинди

22/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён таклифига биноан жорий йилнинг 24-26 март кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади.

БАА фуқаролари Ўзбекистонга кириши учун визасиз тартиб жорий этилди

19/03/2019

Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистонда «Йил одами» бўлган инсон ҳақида нималарни биламиз? (фото+видео)

18/03/2019

Амирликларга бораётганлар Дубайга кетяпман, дейишади. Ҳақиқий ватанпарвар ҳоким ўз кенти номини мамлакат номи синонимига айлантиришга интилади. Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум — ана шу бахтни ўз қўли билан яратган камдан-кам ҳукмдорлардан бири.  

Шавкат Мирзиёев март ойида БААга ташриф буюради

12/03/2019

БАА иқтисодиёт вазири Султон бин Саид ал Мансурий: «Биз Ўзбекистон Президентининг шу ойнинг 25-санасида бўладиган ташрифини сабрсизлик билан кутяпмиз».

Амирликларда олти йилда 8,8 млрд. долларлик уй-жой қурилади

27/02/2019

Маоши ойига 15 минг дирҳам (4 минг доллар) бўлган БАА фуқаролари ушбу уйларни олишга моддий ёрдам учун ариза топширишлари мумкин.

Терма жамоамиз БААга етиб борди

02/01/2019

Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади.

Шавкат Мирзиёев БАА ва Лаос президентларини табриклади

02/12/2018

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь – Бирлашган Араб Амирликлари ташкил топган кун муносабати билан БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённи табриклади. 

Дунёдаги «энг кучли паспорт»га эга давлат маълум қилинди

02/12/2018

БАА фуқаролари дунёнинг 167 давлатига визасиз кириш ҳуқуқини қўлга киритиб, Сингапурни ортда қолдирди. Сингапурда бу рақам 166 тани ташкил этади.

Дубайлик инвесторлар Тошкентда болалар майдончаси қуради

25/08/2018

Лойиҳа 35 та доимий иш ўрни яратиш имконини беради. Қурилажак болалар ўйингоҳи 0,2 гектар майдонни ўз ичига олиб, 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиш ва маданий ҳордиқ чиқаришига хизмат қилади.

Сайёҳ «Lamborghini» билан уч соатда 50 минг доллар жарима «ишлади»

08/08/2018

Тезликни соатига 230 километрдан ошириб юборган «учар» Дубай марказий кўчасида қўлга олинди. Спорт улови жарима майдончасига жўнатилди.

Анвар Қорақош: «Рози бўлишмаса, уруш очамиз»

25/07/2018

Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Яманнинг Ҳудайда портида яна ҳарбий операциялар олиб боришини маълум қилди.

Ўзбекистонга БАА инвесторлари кенг жалб этилади

07/05/2018

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди.

Ҳиндистонлик киши Муҳаммад(с.а.в.)ни ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди

15/04/2018

34 ёшли ҳиндистонлик карикатурани 2017 йилнинг сентябрида эълон қилган. Мазкур маълумотни эса полицияга унинг ҳамкасби етказган.

Инвестиция қўмитаси халқаро форумда ғолиб бўлди

10/04/2018

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида анъанавий «Annual Investment Meeting» (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида «AIM 2018 Investment awards» мукофотларини топшириш маросими бўлди.

Игорь Сергеев ҳам гол уради: у жамоасини хавфли зонадан олиб чиқди (видео)

09/02/2018

Жамоанинг македониялик мураббийи мана тўртинчи беллашувдирки Сергеевга бошланғич таркибда имконият бериб келмоқда.

Сардор Рашидов Франция чемпионатига ўтиши мумкин. Уни собиқ устози чорламоқда

29/01/2018

Нашрнинг қўшимча қилишича, шу кунларда барчаси ойдинлашади.

БААда 3 кунлик мотам. Шавкат Мирзиёев ҳам таъзия билдирди

29/01/2018

Шу муносабат билан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди, дея хабар берди БААнинг президент ишлари бўйича вазирлиги.