Амирликлар «ковид-хавфсиз» мамлакатлар «яшил» рўйхатига Ўзбекистонни ҳам киритди
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти — Абу-Даби маданият ва туризм департаменти саёҳатлар учун хавфсиз йўналишлар рўйхатига Ўзбекистонни ҳам киритди.
БАА сайёҳатлар учун хавфсиз мамлакатлар «яшил» рўйхатини янгилади: ундаги мамлакатлар сони 95 тадан 73 тага қисқарди, хусусан, Африка ва Лотин Америкасининг айрим мамлакатлари рўйхатдан чиқарилган.
Янги қоида бугун, 26 декабрдан кучга кирди. «Яшил» рўйхатдаги мамлакатлардан БААга келувчилар учун карантин талаб этилмайди.
Хавфсиз мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон билан бирга Беларусь, Грузия, Исроил, Латвия, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам бор. Бундай мамлакатлар сони жами 73 та.
Абу-Дабига парвоз қилишдан 48 соат аввал ПЗР-тест топшириш ва Халқаро мувофиқлик ассоциацияси сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter