
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келганига 1 ой бўлди: ҳаётимиз қанчалик ўзгарди?
Бугун, 15 апрель куни мамлакатга коронавирус расман кириб келганига бир ой бўлди. Айни дамда касалланганлар 1275 нафар, соғайганлар 107 нафар, вафот этганлар 4 нафарни ташкил этмоқда....

Бугун биз, аввало, кучли тан ва руҳияти, мустаҳкам иродаси, энг муҳими, шифокорларнинг вақтида кўрсатган ёрдамлари туфайли «тожли вирус»ни енгишга муваффақ бўлган юртдошимиз билан суҳбатлашдик.