Путин Зеленский билан учрашмаслигини айтди

Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан учрашув чоғида Курск ва Брянск вилоятларидаги темир йўлда содир этилган терактлардан сўнг Украина билан олий даражадаги музокаралар ўтказиш мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилди.
У бу ҳужумлар Украина раҳбарияти иштирокида уюштирилганига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари аввалроқ Украина ва уни қўллаб-қувватлаётган давлатлар ҳарбий ҳаракатларда Россияга стратегик мағлубият учратишга мақсад қилганини таъкидлади.
Бироқ, ҳозирда катта йўқотишларга дуч келган ҳолда, улар террористик ҳаракатлар содир этиш, қўрқитиш тактикасига ўтишди. Шу билан бирга, Путиннинг қайд этишича, Киев 30 ёки 60 кунлик сулҳ тузиш ташаббусини илгари сурмоқда.
"Биз нима ҳақида гапираяпмиз? Ким терроризмга таянганлар билан музокара олиб боради?" — иддао қилди президент.
Путиннинг таъкидлашича, Украина томонини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, “рағбатлантириш” мумкин эмас, чунки бу унга қўшимча Ғарб қуролларини олиш учун вақт беради. Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, узоқ давом этган ўт очишни тўхтатиш режимида Киев ҳам аҳолининг мажбурий сафарбарлигини кучайтириши ва бу муддатдан янги терактлар тайёрлаш учун фойдаланиши мумкин.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, Киев икки ёки уч кунлик гуманитар сулҳга розилик беришдан бир неча бор бош тортгани Украинанинг амалдаги расмийлари можарони тинч йўл билан ҳал этишдан манфаатдор эмаслигини кўрсатади.
“Бу бизни ажаблантирмайди, балки бизни бугунги Киев режимига тинчлик умуман керак эмаслигига ишонтиради”, деди Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter