Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги фармони эълон қилинди

Президентнинг янги фармони эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

“Яшил макон” электрон платформасида очиқлик янада таъминланади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-90-сон, 30.05.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлиги, яшовчанлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини оширишнинг 2026 йил 1 январдан бошлаб мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- уруғчилик лабораторияларида республика ҳудудларининг иқлим шароитига мос ўсимлик турларидан оналик плантацияларини ташкил қилиш;

- давлат ўрмон хўжаликлари томонидан етказиб берилаётган кўчатлар ҳажмини 2 бараварга ошириш.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, “Яшил макон” электрон платформасида очиқликни таъминлаш ва рақамлаштиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади:

- аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;

- ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш.

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этилади ва уларнинг тоифасини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг