Ўзбекистон билан ўйин олдидан БАА бош мураббийи ишдан олинди

Бугун, 26 март куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Паоло Бенту ўз вазифасидан озод этилди.
Кечаги учрашувда Шимолий Корея устидан қозонилган ғалабага қарамай терма жамоа рахбарияти португалиялик мураббийга истеъфо берди. Айни вақтда амирликлар ЖЧ саралаш босқичида саккиз учрашувдан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда Эрон (20) ва Ўзбекистондан (17) кейин гуруҳда учинчи ўринда бормоқда.
Маълумот ўринда, Бенту шу кунга қадар Португалия, Жанубий Корея терма жамоалари ва «Спортинг», «Крузейро» ва «Олимпиакос» жамоаларини бошқарган.
Амирликлар маҳаллий нашрларининг ёзишича, терма жамоа янги бош мураббийи бўлиш учун «Шаржа»ни бошқариб келаётган Космин Олариу асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил 5 июнь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи 9-тур доирасида БААда меҳмон бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter