Ҳиндистонлик балиқчи бир кунда бойиб кетди

Ҳиндистоннинг Одиша (аввалги номи Орисса) штатида яшовчи балиқчининг ови бароридан келиб, бир кунда бойиб кетди, деб хабар берди KalingaTV.
Балиқчининг тўрига бир йўла 29 та горбил балиғи тушиб, ҳаммасини бир кунда пуллади. Балиқлар жами 3,3 млн рупий (салкам 40 минг доллар)га сотилган.
Омадли балиқчи холдор горбиллар тўдасига Дигҳа дарёси делтасида дуч келган. «Тўрга бир йўла 29 та балиқ тушган — бунақаси камдан-кам учрайди. Ҳар бири 20 килодан оғирроқ бўлган», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter