Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интерпол қидирувидаги аёл БААдан Ўзбекистонга депорт қилинди

Интерпол қидирувидаги аёл БААдан Ўзбекистонга депорт қилинди

Одам савдосида айбланаётган қидирувдаги ўзбекистонлик аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, у одам савдоси билан шуғулланган, яхши маошли иш ваъда қилиб, қизларни БААга олиб борган ва у ерда паспортларини олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Аёл Ўзбекистон Республикасини тарк этганда, унга нисбатан судланувчи сифатида сиртдан қарор чиқарилган.

2013 йилдан бери Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган. Интерполнинг юртимиздаги Миллий марказий бюроси ва Бухоро вилояти Ички ичлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари тезкор ҳаракатлари натижасида БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг