Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубайда Келажак музейи очилди (фото)

Дубайда Келажак музейи очилди (фото)

Фото: «Twitter»

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Келажак музейи тантанали равишда очилди. Бу ҳақда БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид ол Мактум хабар берди.

Музей биноси меъморчилик мўъжизаси дея эътироф этилмоқда. Ақл бовар қилмас дизайни ва илғор технологиялари сабабли ушбу маскан «National Geographic» журнали томонидан ўтган йилдаёқ дунёнинг энг чиройли 14 музейи рўйхатига киритилганди.

Музей биноси ташқи қопламаси зангламас пўлатдан ишланиб, араб ҳуснихати билан безалган.

«Келажак уни тасаввур қила олганлар, лойиҳалаштирганлар ва жонлантира олганларники», — дейилади ушбу ёзувлардан бирида.

Ҳозирда технологиялар кўргазмаси турли мавзулардаги бешта экспозиция: фазо ва фазовий парвозлар келажаги, ҳаёт, иқлим ўзгаришлари ва экология, соғлиқни сақлаш ва маънавият йўналишларида тақдим этилган.

Музей биноси етти қаватли, баландлиги 77 метр, майдони 30 минг квадрат метрдан иборат. Лойиҳа муаллифи амирликлар фуқароси — рассом Маттар бин Лоҳиж. Бино қопламалари — пўлат кошинларни роботлар ясаган. Музей атрофида 80 хил ўсимликлар экилган, улар автоматик суғориш интеллектуал тизими томонидан парваришланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг