Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 миллион нафаргача ўзбекистонлик БААга ишлашга юборилиши мумкин

1 миллион нафаргача ўзбекистонлик БААга ишлашга юборилиши мумкин

Фото: «АиФ»

Ҳар йили Ўзбекистоннинг 4,2 минг нафар фуқароси Бирлашган Араб Амирликларига ишлашга боради. Мамлакатимизга ушбу давлатдан пул ўтказмаси 35 миллион долларни ташкил этади, деб хабар берди «Spot».

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон ва БАА меҳнат ресурслари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишган. Унинг доирасида БААга вақтинчалик иш билан таъминлаш учун Ўзбекистоннинг 1 миллионга яқин фуқаросини юбориш режалаштирилмоқда.

БАА иш берувчилари ва Ўзбекистоннинг хусусий иш билан таъминлаш агентликлари иштирокида B2B форматида учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, БААда Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ваколатхонасини очиш ҳамда Ўзбекистон элчихонасида меҳнат миграцияси бўйича атташе лавозимини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда ҳар йили БААга ўртача 42-44 минг нафар ўзбекистонлик (шундан 4,2 мингтаси ишлаш мақсадида) боради. Ушбу мамлакатдан пул ўтказмаси миқдори 35 миллион долларни ташкил этади. Ойлик пул ўтказмаси ўртача $700.  Таққослаш учун: меҳнат мигрантлари Россиядан ойига ўртача  $400 дан камроқ пул жўнатишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг