
Ўтган йили чорак миллиондан ортиқ киши Германия фуқаролигини олган
Германия ўтган 2024 йил давомида 291 955 нафар чет элликни ўз фуқаролигига қабул қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 46 фоиз кўп бўлиб, тарихий рекорд сифатида қайд этилди.

Италия ўзбекистонликлар учун иш ўрни ажратади
Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори.

“Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди
Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади. “Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади.

миграция агентлиги мурожаат билан чиқди
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.

Россия меҳнат патентлари расмийлаштиришнинг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин
Москвага ташриф якунида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари – жумладан, савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саудия Арабистонида бир ҳафтада 13 118 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди
Мамлакатга ноқонуний киришга кўмаклашганлар 15 йилгача қамалиши, 267 минг долларгача жаримага тортилиши, транспорт воситалари ва мулклари мусодара қилиниши мумкин.

Ватанга депорт қилинган ўзбекистонликлардан харажатлар ундириб олинади – Ҳукумат қарори
Ҳукуматнинг 313-сон қарори билан ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби жорий этилади.

АҚШ чегарасини кесиб ўтишга уринган тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди
АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари (АМО) чоршанба куни Виэкес оролига киришга уринган тўрт нафар ўзбекистонликни қўлга олди.

Ўзбекистон ва Россия миграция соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтиради
Тадбирда Россия томонидан РФ Бош прокурори ўринбосари П.Городов раҳбарлигида Бош прокуратура, Федерал хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа идоралар вакиллари қатнашган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция соҳасида англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Германия меҳнат бозорига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилишга қаратилган уч томонлама англашув меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.