Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ашраф Ғани қаердалиги аниқланди

Ашраф Ғани қаердалиги аниқланди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани айни пайтда оиласи билан Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да бўлиб турибди.

БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги президент Ашраф Ғани ва унинг оиласи БААда эканини тасдиқлаган.

Бунгача Ашраф Ғани ҳақида турли хабарлар тарқалганди: кимдир Тожикистонга кетган деса, бошқаси Уммондан қўним топди, дея маълум қилганди.

Айрим манбаларга кўра эса собиқ президент Ўзбекистонда эканини иддао қилишди. Аммо ўзбек ТИВ бу маълумотларни инкор этиб чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг