Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ ўринбосари БАА элчиси билан учрашди

ТИВ ўринбосари БАА элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ТИВда БАА элчиси билан учрашув ўтказилди

2024 йил 2 декабр куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди.

Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди,  дейилади ТИВ хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ўттиздан ошиқ ўзбекистонлик Абу-Даби аэропортида БААга киритилмади. Улар Wizz Air авиакомпанияси рейси билан учиб борганди. Уларнинг мамлакат киритилмаслик сабабига изоҳ берилмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг