Алдов йўли билан БААга олиб кетилган 2 нафар ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
Алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирлигига олиб кетилган икки нафар ўзбекистонлик аёл ўз юртига қайтарилди. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2023 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига ёрдам сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон фуқаролари М.М. ва К.Д.га БААда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик дипломатлар ва фаол ватандошлар амалий ёрдам кўрсатган.
Аёлларнинг айтишича, улар фирибгарлик йўли билан ушбу мамлакатга олиб келиниб, паспортлари олиб қўйилган. Уларга иш ваъда қилган шахс ватанига қайтишига тўсқинлик қилган.
Бош консуллик томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида аёлларнинг паспортлари қайтарилиб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланган. Уларга Ўзбекистонга бепул авиачипта тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter