Uzbekistan Airways шошилинч ахборот эълон қилди

Uzbekistan Airways Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар йўловчилари учун шошилинч ахборот эълон қилди.
Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, UzbekistanAirways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.
Бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилетлар бўйича мажбурий қайтариб олиш ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг", дейилади компания хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter