Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди

АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди

Фото: Риа Новости

АҚШнинг Теннесси штатида бортида 20 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради - барча омон қолди. 

Таллахома шаҳри маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий аэродромдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай содир бўлган. Самолётда бўлганларнинг барчаси тирик қолган, тўрт нафар жабрланувчи вертолётда шифохонага етказилган.

АҚШ Федерал Авиация бошқармаси (FАА) маълумотларига кўра, сўз юритилаётган самолёт икки моторли De Havilland Canada DHC-6 Twin Otter бўлган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, самолёт парашютдан сакрашни ўргатиш учун ишлатилган.

Интернетда чоп этилган фотосуратларда самолётнинг думи шикастланган ва қаноти йиртилган ҳолда ўтда ётганини кўриш мумкин. Шаҳар маъмурияти матбуот котиби Лайл Расселнинг таъкидлашича, ҳалокат оқибатида аэропорт бинолари ва бошқа иншоотлар зарар кўрмаган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ўз текширувларини бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг