Амирликлар Исроилга қарши бойкотни расман бекор қилди
Бирлашган араб амирликлари ҳукмдори бугун, шанба куни Исроилга қарши бойкотни бекор қилиш ҳақида фармон чиқарди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
Ҳар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мўътадиллаштириш мақсадида АҚШ воситачилигида келишилган битим асосида ушбу қарорга келингани айтилмоқда.
БАА давлат ахборот агентлиги — WAM хабарига кўра, Абу-Даби ҳукмдори, БАА давлати етакчиси Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён буйруғи асосида ушбу қадам ташланди. WAM хабарига кўра, янги фармон Исроил фуқаролари ва компанияларига БААда бизнес юритиш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз Араб давлатлари лигаси (Миср, Фаластин мухторияти ва Иорданиядан ташқари) томонидан Исроилга қарши бойкот ҳали бу давлат ташкил топмасдан бурун (1945 йилда) эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter