Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бирлашган Араб Амирликлари молия вазири вафот этди

Бирлашган Араб Амирликлари молия вазири вафот этди

Фото: «Reuters»

Бирлашган Араб Амирликларининг молия ва саноат вазири Ҳамдон бин Рошид Ол Мактум Дубайда 76 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда унинг укаси — БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум твиттер орқали маълум қилди.

1945 йилнинг 25 декабрида туғилган Шайх Ҳамдон Дубай ҳукмдори Рашид бин Саид Ол Мактумнинг иккинчи ўғли эди. БАА молия ва саноат вазири лавозимини мамлакатга асос солинган 1971 йилда эгаллаган эди. 1995 йилдан Дубай амирлиги ҳокимининг ўринбосари лавозимини ҳам эгаллаган. Бир пайтнинг ўзида кўплаб лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, БААнинг Халқаро валюта жамғармаси ҳамда ОПЕКдаги вакили саналган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг