Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Ракат масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди

Тошкентдаги Ракат масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди

Фото: Alquran.uz

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Ракат масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди.

Масжид Telegram-канали хабар беришича, Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган.

У 2025 йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилганди.

Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йил июлидан буён Ракат масжиди имом-хатиби эди. Бунга қадар Олмазордаги Имом Термизий масжидида имом-хатиб бўлган.

Xabar.uz жамоаси имом домланинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг