Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

Бугун, 6 июнь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди.
«Марҳум Азим Латипов узоқ йиллар давомида Ватан тараққиёти, халқ манфаатлари йўлида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб, кўпчилик ҳурматини қозонган, халқ орасида ҳурмат-эътибор топган, ҳаёти ва фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлган инсон эди. У Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидан сайланган сенатор сифатида Олий Мажлис Сенатида фаолият олиб бориб, маҳаллий муаммоларни республика даражасига олиб чиқишда ва уларни ҳал этишда фаол қатнашган», – дейилади Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокимлиги хабарида.
Азим Латипов 1951 йил 6 июнь Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1971 йилда чорвачилик механиги сифатида жамоа хўжалигида бошлаган. Бухоро вилоятида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик соҳаларда фаолият юритган. Деҳқончиликда эса эски қовун навларини қайта яратиш, ҳосилдорликни ошириш каби фаолият билан ҳам шуғулланган. 1996-2007 йиларда Бухоро жамоа хўжалиги лавозимида фаолият юритган.
1996 йилда «Шуҳрат медали», 2002 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. Уч бора Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган. 2004-2019 йилларда Сенатнинг Аграр, сув масалалари ва экология қўмитаси аъзоси сифатида фаолият олиб борган. 2004 йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter