Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 6 июн — Қурбон ҳайити куни

Ўзбекистонда 6 июн — Қурбон ҳайити куни

Бугун, 28 май — Зулҳижжа ойининг биринчи куни бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълум қилди.

Ҳар доим Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайити куни ҳисобланади. Демак, 2025 йил ушбу улуғ айём 6 июн, яъни жума кунига тўғри келмоқда. Мусулмонларнинг асосий байрами олдидан арафа куни эса 5 июн этиб белгиланди.

Демак, Қурбон ҳайити 6 июн — жума кунига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг