Ўзбекистон ва БАА ўртасида ахборот соҳаси бўйича ҳамкорлик кучайтирилади
14 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегациясининг Бирлашган араб амирликларига хизмат сафари бошланди.
«Мақсад — Ўзбекистон ва Бирлашган араб амирликлари ўртасида ахборот соҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли келишувларга эришишдан иборат» дейилади АОКА матбуот хизмати хабарида.
Ташрифнинг биринчи кунида БАА Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Абдулла Бин Тоук, Ҳукуматнинг коммуникациялар бўйича офиси ижрочи директори Х. Ҳусайн, Дубайнинг Медиа офиси Бош директори Ал. Мари, БАА ҳукумати аъзоси, давлат вазири А. С. Аль Жаббор билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter