БАА кимларга фуқаролик беришини маълум қилди
WAM агентлиги хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳукумати мавжуд қонунга чет элликларга мамлакат фуқаролигини олишга имкон берувчи ўзгартириш киритган.
Портал маълумотларига кўра, инвесторлар, ихтирочилар, шифокорлар, олимлар ва санъаткорлар ҳамда уларнинг оилалари фуқароликка мурожаат қилишлари мумкин. Ҳар бир тоифанинг ўз қоидалари бор, аризалар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, ҳукумат томонидан кўриб чиқилади.
Шундай қилиб, инвесторлар БААдаги кўчмас мулкка ёки мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган патентларга эга бўлишлари керак. Шифокорлар ва муҳандислар давлат учун зарур бўлган ноёб илмий соҳаларда ишлаши, шунингдек, камида 10 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Худди шу нарса тадқиқотларда фаол бўлиши ва обрўли мукофотларга эга бўлиши керак бўлган олимларга ҳам тегишли.
«Янги фармон бизнинг тараққиётимизга ҳисса қўшадиган истеъдодли одамларни жалб қилишга қаратилган», — дейди Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум.
Шу пайтгача ташриф буюрган истеъдодлар Бирлашган Араб Амирликларида визалар асосида яшаб келган, масалан, «олтин дастур» 10 йил қолиш ҳуқуқини берган, аммо ҳақиқий фуқароликка ўтиш имконини бермаган. БАА фуқаролар учун энг бой ижтимоий таъминот дастурига эга. Давлат иш, уй-жой ва фаровон ҳаётни кафолатлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter