Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари БАА Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, ушбу мамлакатнинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатларида жадал ривожланиш кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Қайд этилишича, ўтган йили ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайган. Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошган.

Шунингдек, нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида, тоғ-кон ва металлургия тармоқларида янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Ўзбекистон ва БАА етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг