Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубай яқинида ўзга сайёра барпо этилмоқда (Фото)

Дубай яқинида ўзга сайёра барпо этилмоқда (Фото)

Фото: «Oldnewsclub.com»

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) Марс шаҳри қурилиши давом эттирилмоқда. Барча ишлар 2021 йилда ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда «El Mundo» испан нашри хабар берди.

«MarsScienceCity» деб номланган янги турар жой Дубай яқинида қад ростлайди. Майдони — 176 минг кв.м. Бу 30 та футбол майдонига тенг дегани. Барча қурилишлар ер қаърида, 3D-принтерларда тайёрланган гумбазлар остида жойлашган. Дубай саҳросидан келтирилган қумлар асосий қурилиш материали ҳисобланади. Шу тариқа уйларни ўзга сайёра шароитида, яъни Марс тупроғидан барпо этиш технологияси ишлаб чиқилмоқда. Полиэтиленли мембрана эса ташқи муҳитдан ҳимоялайди.

У ерда олимлар тасаввуридаги Марсдаги ҳаёт ҳосил қилинади. Жумладан, «Марс»да олимлар яшайди, фазогирлар машғулот ўтайди. Шаҳарнинг яратилиши 2017 йилдаёқ маълум қилинганди. Уч йил олдин БАА расмийлари 2117 йилгача Марсни мустамлакага айлантириш нияти борлигини яшириб ўтиришмади.

2018 йил февралда Муҳаммад бин Рашид космик маркази Бирлашган Араб Амирликларида космик аппарат дизайнини тақдим этганди — мазкур зонд 2117 йилда одамларнинг илк манзилгоҳларини яратиш лойиҳаси доирасида Марсга юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг