Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амирликлар Жанубий Кореяга 30 млрд доллар инвестиция киритади

Амирликлар Жанубий Кореяга 30 млрд доллар инвестиция киритади

Фото: Tutu / UniTicket

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳамкорликни ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Жанубий Кореяга $30 млрд сармоя киритишга қарор қилди.

БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл билан учрашув чоғи ўз режасини маълум қилди.

«Ўз ваъдаларига ҳар қандай вазиятда содиқ қолувчи Корея Республикасига инвестиция киритиш қарорини ишонч билан қабул қилдик», — деди БАА президенти.

Юн Сок Ёл БААга бугун, якшанба куни давлат ташрифи билан келди. Бу икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган 1980 йилдан бери шу мақомдаги илк ташриф.

Бугун, шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам расмий ташриф билан Амирликларга борди. Тўқаев «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги» саммитида қатнашиб, қатор ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг