Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААда ноодатий пушти кўл топилди

БААда ноодатий пушти кўл топилди

БААда янги ноёб табиий белги - «Пушти кўл» топилди. Ғайриоддий сув рангига эга бўлган кўлни маҳаллий 19 ёшли талаба Аммар Ал Фарсий топган.

У дронни ишга туширган ва Расул Хайма амирлигининг Ал-Рамс ҳудудида суратга ола бошлаган. Пушти сув билан қопланган кўлнинг расмлари - эни 10 метр ва узунлиги 40 метр - қирғоқдан 100 метр нарида, Сарая оролларида олинган.

Ноёб фотосуратлар тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ноёб рангли кўл суви «Dunaliella salina» деб номланган бир ҳужайрали сув ўтлари ва шўр сувда кўпаядиган галобактериялар туфайли пушти рангга эга бўлади. Улар каротеноид қизил пигментларни ажратиб чиқарадилар.

Рас Ал-Хайма атроф-муҳитни ривожлантириш бўйича бош директори доктор Сейф Ал Гайс шундай деди: «Қизил сув ўтларининг кўпайиши сабабли сув пушти рангга айланиб бормоқда - бу ерда 4000 дан ортиқ сув ўтлари тури мавжуд». Унинг қўшимча қилишича, сувда ранг ўзгариши учун ҳақиқий сабабларни аниқлаш учун, лабораторияда кўл сувидаги намуналар тўпланиши ва таҳлил қилиниши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг