Ўзбекистоннинг янги элчиси БААга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарори билан мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Абдулазиз Аққулов 2022 йилнинг 11 апрел куни Тошкент шаҳридан Абу-Дабига жўнаб кетди.
А.Аққулов 1985 йилда туғилган.
2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини «Халқаро туризм менежменти» йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Ўзстандарт» агентлигида бошлаган.
2006–2017 йилларда «Ўзбектуризм»да турли лавозимларда ишлаган.
2017–2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, раиснинг биринчи ўринбосари, раис вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Рус ва инглиз тилларини билади.
Уйланган. Тўрт нафар фарзанднинг отаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter