Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони ва БАА АҚШдан млрд долларлик қурол сотиб олади

Саудия Арабистони ва БАА АҚШдан млрд долларлик қурол сотиб олади

ATACMS узоққа учувчи ракета тизими. Суратдаги шу битта ракетанинг нархи — 1 млн доллардан юқори.

АҚШ давлат департаменти Саудия Арабистони ва БААнинг миллиардлаб долларлик мудофаа шартномалари учун учун «яшил чироқ»ни ёқди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси баёнот берди.

Хусусан:

  • AH-64A/D/E Apache вертолётларида қўлланиладиган, танкларга қарши яримфаол каллакли ўзитопар ракеталар (AGM-114R3 Hellfire II)дан 2 503 тасини Саудия Арабистони сотиб олади. Ушбу шартнома қиймати — 655 млн доллар, ижрочи — Lockheed Martin компанияси.
  • F-15 қирувчи самолётлари учун мўлжалланган 220 та авиация ракетаси (AIM-9X Block 3)ни ҳам саудияликлар сотиб олмоқда. Бу шартнома қиймати — 251 млн доллар, буюртмани Raytheon компанияси бажаради.
  • Шунингдек, Саудия Арабистони АҚШдан М60А3 танкларида қўлланилувчи 105 мм кумулятив танк снарядлари ва бошқа хилдаги ўқ-дориларни сотиб олади. Бу савдонинг умумий қиймати — 139 млн доллар.
  • Бирлашган Араб Амирликлари эса ATACMS ракеталари, GMLRS снарядлари ва улар билан боғлиқ тизимларни 1,2 млрд долларга харид қилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг