Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БАА президенти ўлимга маҳкум қилинган исроиллик аёлни афв этди

БАА президенти ўлимга маҳкум қилинган исроиллик аёлни афв этди

Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) расмийлари илгари гиёҳванд моддалар сақлагани учун ўлимга ҳукм қилинган Исроил фуқаросини афв этди.

Бу ҳақда Исроил президенти Исҳоқ Герцог баёнотига таяниб,  i24NEWS телеканали хабар бермоқда.

Баёнотга кўра, БAA президенти Шайх Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаён ўтган йили гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қамалган исроиллик аёлни афв этди.

Қайд этилишича, Ҳайфа шаҳрида истиқомат қилувчи Фида Киуан Исроил президентига «эҳтиром белгиси сифатида» Рамазон ойи кириши шарафига кечирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг