БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафот этди
БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.
Ол Наҳаён БААнинг иккинчи президенти саналади. У 2004 йилдан бери мамлакатни идора қилиб келади.
У БААнинг биринчи раҳбари Заид ибн Султон Ол Наҳаённинг ўғлидир. 1967 йилдан меросхўр шаҳзода сифатида БААнинг энг бой амирлиги — Абу-Дабини бошқарган.
Дубайдаги машҳур «Бурж Халифа» ҳам ушбу президент шарафига аталади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter