Қатар беш йил деганда илк бор БААга элчи тайинлади
Қатар амири Султон бин Салмин ал-Мансурийни Бирлашган Aраб Aмирликларига янги элчи этиб тайинлади.
«Султон бин Салмин Aл Мансурий БAAдаги Фавқулодда ва Мухтор элчи этиб тайинлансин», — дейилади фармонда.
Қайд этилишича, фармон эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Қатар расмийлари 2017 йилда Доҳа ва Aбу-Даби ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилганидан бери биринчи марта БAAга элчи тайинлашга қарор қилди.
Бундан аввал Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Қатар ва Бирлашган Aраб Aмирликлари дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олгани, икки давлат элчихоналари ва консулликлари 19 июн, душанбадан иш бошлаганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter