Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Санкт-Петербургда БАА президенти билан учрашди

Путин Санкт-Петербургда БАА президенти билан учрашди

Кеча, 11 октабр куни Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари Муҳаммад ибн Зоид Ол-Наҳаён ўртасида учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

«Дунёдаги бугунги муносабатларнинг мураккаблигига қарамай, Россия ва БАА ўртасидаги муносабатлар минтақада ва, айтиш мумкинки, бутун дунёда барқарорликнинг муҳим омили ҳисобланади», – дейди Путин.

У БАА президентини кўрганидан жуда хурсанд эканлигини қўшимча қилди.

«Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилган 50 йил давомида алоқаларимиз фақат юқорига қараб изчил ривожланди», — деди Россия президенти.

Россия Федерацияси ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳақида гапирар экан, у «жуда муваффақиятли ривожланаётгани»га эътибор қаратди. «Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши (Украинадаги инқирозгача) 65 фоизни ташкил этган бўлса, бу йил барча қийинчиликларга қарамай, ўсиш давом этмоқда. Ўсиш ўтган йилгидек катта бўлмасада, лекин шунга қарамай 17 фоиз», – дея хулоса қилди Путин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг