Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Эронга 24 соат муҳлат берди — Reuters

Трамп Эронга 24 соат муҳлат берди — Reuters

Фото: Anadolu Ajansı

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда олий ҳарбий қўмондонлик ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар билан шошилинч йиғилиш ўтказди, деб хабар берди The New York Times.

Воқеалардан хабардор манбалар нашрга маълум қилишича, Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кучайиб бораётган бир паллада АҚШнинг Эрон ядровий объектлари, хусусан, Фордога зарба беришдаги иштироки муҳокама қилинган. Айни пайтда БАА, Иордания ва Саудия Арабистонидаги Америка ҳарбий базаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Яқин Шарқда жами 40 мингдан зиёд америкалик ҳарбий бор.

Нашр қайд этишича, Эронга зарба бериш зарурлиги борасида АҚШ президентининг энг яқин маслаҳатчилари бир тўхтамга кела олмаяпти.

Reuters хабар беришича, Трамп Эронга ракета ва ядровий дастурларидан воз кечиш ва таслим бўлиш учун 24 соат муҳлат берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг