Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳмуд Аҳмадинажот ҳалок бўлгани рад этилди

Маҳмуд Аҳмадинажот ҳалок бўлгани рад этилди

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг ўлдирилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бу ҳақда Аҳмадинажот идорасига таяниб, IRNA ахборот агентлиги хабар берди

"Интернетда жаноб Аҳмадинажотнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", дея баёнот берди идора. 

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг Теҳрондаги кўчалардан бирида ўлдирилгани ҳақидаги маълумот бир қанча оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди ва ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Ушбу хабар Исроил ва Эрон ўртасида кескинлик авжига чиққан лаҳзада тарқатилди. 

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадинажот 2005-2013 йилларда президентлик қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг