Аҳолисини энг кўп эмлаш бўйича «чемпион» давлат аниқланди
Бирлашган Араб Амирликлари Сейшел оролларини қувиб ўтиб, аҳолиси дунёдаги энг кўп эмланган давлатга айланди. Bloomberg маълумотлари шундан далолат беради.
Агентликнинг маълумотларига кўра, БАА аҳолисининг 72,1 фоизи, яъни қарийб 10 миллион киши коронавирусга қарши эмланган. Бу дунёдаги барча бошқа давлатларга қараганда аҳоли эмланишининг энг юқори даражасидир. Иккинчи поғонадаги Сейшел оролларида аҳолининг 71,7 фоизи (100 мингга яқин киши) эмланган.
Лекин шунга қарамасдан АҚШ бу ҳафта вирус сабаб фуқароларни БААга бормасликка чақирди. Шу билан бирга, Саудия Арабистони ҳам АҚШга саёҳат қилишни вақтинча тақиқлади.
БАА Sinopharm, Moderna, Pfizer ва AstraZeneca каби вакциналар расман тасдиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter