Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААда 8,5 минг йиллик қадимги аҳоли маскани топилди (фото)

БААда 8,5 минг йиллик қадимги аҳоли маскани топилди (фото)

Фото: The National News.

Абу-Даби ғарбидаги Гага оролида ёши саккиз ярим минг йилдан ошган биноларнинг харобаси топилди. Бу ҳақда The National News маълум қилди.

Археологларнинг таъкидлашича, топилмалар БААдаги энг қадимий бинолар деб ҳисобланмоқда. Шу кунгача Абу-Даби соҳилидаги энг қадимий дея ҳисоблаб келинган Марава оролидаги бино бу харобалардан 500 йил «ёшроқ» бўлиб чиқди.

Бу мамлакатнинг биринчи жамоалари топилган биноларда жойлашган деб ишонилади. Улар баландлиги бир метргача бўлган оддий думалоқ хоналардан иборат. Хоналарда юзлаб артефактлар, жумладан ов қилиш учун ишланган тош ўқ учлари топилган.

Археологлар одамлар бу ерда қанча вақт яшаганликлари ва бу аҳоли пунктини нима учун тарк этганликларини аниқлашмоқда.

Илгари бу ҳудуддаги аҳоли пунктлари неолит даврида ривожланган денгиз савдо йўлларининг ривожланиши натижасида шаклланган деб ҳисобланган. Бироқ, сўнгги кашфиёт одамлар бу ерда анча олдин яшай бошлаганини исботлайди.

«Одамлар бу ерда саккиз ярим минг йил муқаддам ўрнашиб, уйлар қурган. Биз бу жамиятнинг минг йиллар давомида ривожланган, тараққиётга интилган жамият эканлигини ҳам аниқладик», —дейди Абу-Даби маданият ва туризм департаменти раиси Муҳаммад Ал Муборак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг