Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубай полицияси италиялик ва россиялик сайёҳларга қимматбаҳо буюмларини қайтарди

Дубай полицияси италиялик ва россиялик сайёҳларга қимматбаҳо буюмларини қайтарди

Фото: «Yandex.ru»

Италиялик сайёҳга яқинда Абу Дабига ташрифи пайтида йўқотган мобиль телефонини, россиялик сайёҳга эса қимматбаҳо соатини қайтаришди, дея хабар берди «Gulf Today».

Жиноят қидирув бошқармаси директори Омран Аҳмад Ал-Мазруининг сўзларига кўра, италиялик аёл смартфони йўқолганини маълум қилгач, юртига қайтиб кетган.

Полиция қидирувни бошлагач, телефонни жуда тез топган. Маҳаллий фуқаро уни таксида топиб олган.

Яқинда Дубай полицияси россиялик сайёҳга ҳам қимматбаҳо соатини қайтарди. Буни қарангки, сайёҳ бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳатто хабар ҳам қилмаган.

Жиноят қидирув бошқармаси директор ўринбосари полковник Муҳаммад Акил Аҳлининг айтишича, соат йўқолганлиги ҳақида ҳеч ким полицияга хабар бермаган. Шу боис уни топгач, эгасини топишга қийналдик.

«Соат БААда харид қилинмагани маълум бўлди», — деди полковник Аҳли. Пировард натижада унинг эгаси россиялик сайёҳ эканлиги аниқланди.

БАА полицияси қўнғироқ қилганида россиялик аёл ҳайрон қолган. Чунки у соатини ҳатто қаерда — Дубайдами ёки Москвада йўқотиб қўйганини ҳам билмаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг