Шавкат Мирзиёев БАА Қуролли кучлари қўмондони ўринбосари билан мулоқот қилди
11 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абу-Даби валиаҳдини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, дўст Амирликлар халқига фаровонлик, муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширилган олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.
Энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, молия, инфратузилма йўналишларида йирик қўшма лойиҳаларни, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги қатор муҳим дастурларни амалга оширишни давом эттириш муҳим экан таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter