Шавкат Мирзиёев Дубайга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Дубай шаҳрига жўнаб кетди.
Президент Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этади.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари глобал иқлим саммитининг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter