Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маниса ҳокими ток уриб ҳалок бўлди

Маниса ҳокими ток уриб ҳалок бўлди

Фото: DARP HABER

Туркиянинг Маниса шаҳри ҳокими Ферди Зейрек 9 июн куни электр токи уриши оқибатида оламдан ўтди.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Камол Мемишоглу хабар берди.

Унинг айтишича, бахтсиз ҳодиса оқибатида шифохонага келтирилган Ферди Зейрекни қутқаришга уринишлар зое кетган. Вазир ҳокимнинг оиласи, уни билган, севганларга ўз ҳамдардлигини билдирди.

Ферди Зейрек 48 ёшда эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг