Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистонга келади

Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Устувор йўналишлар - савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.

Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Словакия Бош вазири Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг