
Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди
Эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида келгусида Ўзбекистон ва Грузия ҳукуматлари даражасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе Ўзбекистонга келди
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Грузия бош вазири Кобахизде Ўзбекистонга келади
У айни дамда Грузия ҳукумати раҳбари саналади.

Грузиянинг собиқ президентига Тбилиси аэропортида тухум улоқтирилди
Аввалроқ собиқ бош вазирнинг бошига шу кун тушганди.

ЕИ Грузия расмийлари учун визасиз режимни бекор қилди
Мамлакат бош вазири бу қарорга изоҳ берди.

Грузия Европада иқтисодий ўсиш етакчисига айланди
Грузияда минтақадаги бошқа давлатларга нисбатан энг юқори ўсиш 2025 йилда кузатилиб, 6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Грузиянинг собиқ президенти Зурабишвили янги иш топди
Саломе Зурабишвили 2024 йил 29 декабрда президент қароргоҳини тарк этганди.

Грузияда вазирлар ва депутатларнинг маошлари салкам икки баравар оширилди
Бу ҳақда NEWSGEORGIA хабар берди.

Грузияда намойишларда ниқоб ва лазерлардан фойдаланиш тақиқланди
Михаил Кавелашвилининг инаугурацияси кеча, 29 декабр куни ўтказилди.

Грузиялик қудратли олигарх «қора рўйхат»га тушди
У мамлакатда россияпараст кучларнинг раҳнамоси сифатида кўрилади.

АҚШ Грузияга қарши янги санкциялар киритади
Давлат департаментининг расмий вакили Мэттю Миллер баёнот берди.

Собиқ футболчи Грузия президенти этиб сайланди
Кавелашвилининг сиёсий фаолияти 2016 йилда Грузия парламентига «Грузия орзуси» партиясидан сайланганидан сўнг бошланган.

АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
28 ноябрь куни ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси Европа Иттифоқига кириш бўйича музокаралар бошланишини камида 2028 йил охирига қолдиришини эълон қилди. Мамлакатда оммавий норозиликларнинг янги тўлқини бошланди.

Тбилисидаги намойишчилар яна шаҳар марказида тўпланмоқда
Бугун кечқурун камида учта — мамлакатнинг Биринчи телеканали биноси, Руставели майдонидаги парламент биноси ва ҳукумат маъмурияти биноси олдида норозилик намойиши режалаштирилган.

Евроиттифоқ: Грузия тарихий имкониятдан фойдаланмади
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда.

Прокуратура Грузия президентини сўроққа чақирди
Прокуратура сайловлардаги сохталаштиришлар юзасидан текширув бошлади.

«Грузия почтаси» орқали ўғирланган нарсаларни ташиган жиноятчилар қўлга олинди
Велосипедлар, алкогол, парфюмерия ва электротехника маҳсулотларини ўғирлаб, почта орқали Грузияга жўнатиб келишган.

Европа Иттифоқи Грузияга қарши кескин чора кўрмоқчи. Сабаб?
Жумладан, визасиз режим масаласи хавф остида. Сайловлар эркин ўтмади дея ҳисобланса, санкциялар киритилиши мумкин.

Озарбайжон ва Грузиядаги исроилликларга зудлик билан ортга қайтиш буюрилди
Радионинг ЦАХАЛга таяниб хабар беришича, идора «доимий равишда таҳдидларни баҳолаб боради ва ҳарбий хизматчилар кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини янгилайди».

АҚШ Грузия билан ҳамкорлик бўйича барча дастурларни қайта кўриб чиқади
Вашингтон фикрича, Тбилиси сўнгги ойларда, Евро-Атлантика интеграцияси истиқболлари нуқтаи назаридан, нотўғри йўналишда кетмоқда.
Грузиялик миллиардер Испания устидан ғалаба учун 10 миллион доллар ваъда қилди
«Грузин орзуси» партияси асосчиси ва фахрий раиси Бидзина Иванишвили Грузия миллий футбол жамоасини Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба билан табриклади, дейилади ҳукмрон партиянинг ёзма баёнотида.

Европа Иттифоқи Грузияни жиддий «жазоламоқчи»
Бугун, 5 июнь куни Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе элчи Герчинскийга жавоб қайтарди. Бош вазирнинг айтишича, дунёда ҳеч ким «грузин халқини жазолай олмайди».

Грузияда 5,4 магнитудали зилзила юз берди
Зилзила эпицентри Ири қишлоғида (Рача-Лечхуми — Квемо Сванети вилояти) бўлган.

Грузия парламенти жанжалли қонун лойиҳасига қўйилган тақиқни олиб ташлади
«Сиз ўз давлатингиз манфаатларини эмас, балки хорижий давлатлар манфаатларини кўзлаб иш қиляпсиз. Бу очиқдан-очиқ хиёнатдир», - деди парламент раиси Шалва Папуашвили мухолифат депутатларига мурожаат қилиб.

Грузияда парламент можароли лойиҳани маъқуллади
Ушбу ташаббус илгари сурилгандан бери Грузия пойтахти Тбилисида намойишлар тинмаяпти. Танқидчилар Грузия ҳукуматини Россиядан ўрнак олишда айбламоқда.

Грузияда нотинчлик: сабаб ва оқибатлар
Грузия парламенти «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Парламент биноси олдида навбатдаги норозилик намойишлари рўй берди.

Ўзбекистон–Грузия: савдо кўрсаткичлари сезиларли даражада ортди
Икки мамлакат ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилишида парламентлар ўртасида мунтазам мулоқот ҳам катта аҳамият касб этади.

Гагаузия Россияга кўмак сўраб мурожаат қилиши мумкин
Агар Молдова Республикаси Гагауз мухтор ўлкасининг мустақиллик эълон қилишига жавобан ҳудудга қўшин киритса, у ҳолда ўлка раҳбарияти Кремлга кўмак сўраб мурожаат қилади.

Биринчи марта! Грузия Европа чемпионатига чиқди
Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.

Грузия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳам режалаштирилган, бу ҳақда ҳукмрон партия 1 февралга белгиланган қурултойда эълон қилади.

Аёллар ҳуқуқларининг ҳимояси: Грузия тажрибаси
Мақсад Грузия Парламенти, гендер зўравонликка қарши курашаётган, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар фаолияти ва тажрибаси билан танишиш.

Грузия Россияга автомобиль экспорт ва реэкспорт қилишни тақиқлади
Грузия ҳукумати Европа Иттифоқидан олиб келинган автомобилларни Россияга экспорт ва реэкспорт қилиш ёки транзит қилишни тақиқлади.

«Дастурхони билан дунёни забт этаётган ўзбегим» – Батумида ошхона очган поплик йигитлар
Грузиянинг иккинчи йирик шаҳрида авжи туризм мавсуми. Одам гавжум, ўзбекистонлик ҳам жуда кўп. Аксарият юртдошларимизни бир масала – қаерда таомланиш, егуликларнинг покизалиги, мазаси ва нархи ўйлантиради.

Грузия президенти ҳукумат рухсатисиз четга чиққани учун «балога қолди»
Грузиянинг ҳукмрон партияси Европага сафар қилган президентга импичмент эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.

Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 11 киши ҳалок бўлган.

«АҚШ Россиянинг парчаланишини истамайди» – сиёсатшунос (видео)
Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида НАТОга аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда бир нечта масалалар, хусусан, Украинанинг альянсга аъзо бўлиш мавзуси ҳам муҳокама қилинди.

Бош вазир Грузияда бўлди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тбилисига расмий ташриф билан бориб, Грузия ҳукумати раҳбари Ираклий Гарибашвили билан учрашди.

Грузия номини яна бир давлат Сакартвелога ўзгартирмоқчи
Бундан 5 йил муқаддам Литва ҳам ўз расмий ҳужжатларида Грузияни айни шу ном билан аташни бошлаган эди.

Путин Грузияликлар учун визани бекор қилди. Грузия раҳбари буни «провокация» демоқда
Шунингдек, Россия авиакомпанияларининг Грузияга учиши бўйича қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинди.

Грузияда намойишчилар полиция билан тўқнашди
Грузия пойтахти Тбилисида 8 март куни кечқурун «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун қабул қилинишига қарши намойишга чиққанлар полиция билан тўқнашди.

Грузияда оммавий намойишлар: одамлар нимадан норози?
7 март куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Грузиялик машҳур актёр Вахтанг Кикабидзе вафот этди
Бу ҳақда Mtavari телеканали хабар берган.

Грузияда аҳоли собиқ президент Саакашвилини хорижда даволаниш учун қўйиб юборишни талаб қилмоқда
Кеча, 4 январь куни Грузиянинг бир нечта шаҳарларида қамоқдаги собиқ президент Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди.

Грузия банки Россия ва Белорус фуқароларининг ҳисоб рақамини блокламоқчи
Грузия банки (БОГ) бир қатор мижозлар, жумладан, ўнлаб Россия ва Беларус фуқароларининг ҳисобларини мажбуран ёпишни бошлади.

Россия ва Грузия чегарасидаги ҳолат (фото)
Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни 261 минг эркак тарк этди.

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош Вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди.

Грузия бош вазири Ўзбекистонга келди
Жорий йилнинг 18 июль куни Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентга келди.

Грузияда шахмат мактаб таълимига киритилди
Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфидаёқ болаларга шахмат ўйнаш ўргатилади.

Импорт қилсак ҳам, газимиз арзон — Грузия
Грузия табиий газ нархининг арзонлиги бўйича Европада Озарбайжондан кейин иккинчи ё учинчи ўринда туради.

Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза жўнатди
«Ушбу аризанинг топширилиши Грузиянинг Европага интеграциялашуви сари муҳим қадам бўлди. Грузия — Европа давлати», — деди Гарибашвили.

Грузия ва Арманистонда кучли зилзила содир бўлди
Кучли ер силкинишлари Тбилиси ва бошқа шаҳарларда ҳам сезилган.

Уч карра олимпия чемпиони вафот этди
1968, 1972 ва 1976 йиллардаги Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган.

ОАВ: Саакашвили вертолётда қамоқхонадан қаёққадир олиб кетилди
Бундан ташқари, иккита зирҳли техника ҳам мавжуд бўлганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан ўйнайди
ОФК календарига мувофиқ, 8-16 ноябрь Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари ҳисобланади.

Грузияда мотам куни эълон қилинди: 3 киши ҳибсга олинди
Расмийлар жабрланганларга ёрдам кўрсатади. Барча айбдорлар эса жазоланади.

Қамоқда сақланаётган Саакашвили очликни бас қилди
Бу ҳақда Грузия адлия вазирлигининг махсус пенитенциар хизмати баёнот берди.

Грузиядаги сайловнинг экзитпол натижалари эълон қилинди
Бугун, 2 октябрь куни Грузияда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловлар бўлиб ўтди.

Саакашвили очлик эълон қилди
Грузияда ҳибсга олинган собиқ президент Михаил Саакашвили қамоқда очликни давом эттирмоқда.

Саакашвили Грузияда ҳибсга олингани айтилмоқда
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўлга олиш бўйича ўтказилган операцияни юқори даражада амалга оширишди.

Баҳром Ашрафхонов янги вазифага тайинланди
Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси этиб тайинланган Баҳром Ашрафхонов мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди.

Ковид-чекловни бузган икки дзюдочи Олимпиададан ҳайдалди
Терма жамоа барча медалларини дзюдо йўналишида олган.

Уч давлат Евроиттифоққа қўшилиш йўлида ўзаро меморандум имзолади
Собиқ Иттифоқнинг уч давлати — Молдова, Украина ва Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ўз мамлакатларини Европа стандартларига мувофиқ равишда ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш мақсадида қўшма меморандум имзоладилар.

Грузия бош вазирида коронавирус аниқланди
У Грузияда жорий этилган аксарият чекловларни олиб ташлаш тўғрисида маълум қилди.

Каха Каладзе касалхонага тушди
Айтилишича, унда вертебро-базиляр синдроми қайд этилган — миясининг қон билан таъминланиши бузилган.

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги авиақатновлар тикланди
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар тикланганлиги ҳақида хабар берди.

Грузия Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди
Енгилликлар фақат мамлакатга самолёт орқали келганларга тааллуқли.

Грузияда янги ҳукумат ва бош вазир тасдиқланди
Гарибашвили 30 ёшида ҳам бош вазир бўлган.

Грузия бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди
Гахария ўз қарори мамлакатдаги вазиятни ўнглашга хизмат қилишига умид билдирди.

Литва Грузиянинг янги номини расман тасдиқлади
Анъанавий номни ўзгартиришни Грузия сўраган.

«Британ штамми» Грузиягача етиб келди
Янги вируснинг юқувчанлик даражаси жуда юқори.

Тбилисида гаровдагилар озод этилди, босқинчи қўлга тушди
Аввалроқ Тбилисидаги ташкилотда тўққиз киши гаровга олингани ҳақида хабар берилганди.

Тбилисида тўққиз кишини гаровга олган шахс талабларини маълум қилди
Босқинчи ижтимоий масалаларни кўтарган. Бироқ ИИВ видеони тўлиқ намойиш этишни тақиқлади.

Тбилисида тўққиз киши гаровга олинди
ОАВ улар гранаталар билан қуролланганини ёзишмоқда.

Грузия: қишки мавсум фуқароларнинг қалбларини иситишдан бошланди — тўрт ойлик газ ва электр пулларини давлат тўлайди
Мамлакат ҳукумати пандемия шароитида қийналаётган аҳолининг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун тўрт ойлик тўловларини тўлашни ўз зиммасига олди.

Жаҳон урушининг энг кекса фахрийси вафот этди
Урушдан сўнг 65 йил давомида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

Грузияда микроавтобус 80 метр баландликдан тушиб кетди: қурбонлар кўп
Яраланганларни қидириш ишлари давом этаётгани таъкидланмоқда.

Пандемиядан қочиш учун энг яхши жой
«The Washington Post» газетаси мамлакатни «коронавирус пандемиясидан қочиш учун курорт»га қиёслади.

Грузия фавқулодда вазиятдан чиқди
Фавқулодда вазият коронавирус пандемияси туфайли март ойидан жорий этилганди.

Вакцинани биринчи бўлиб олишга даъвогар давлат пайдо бўлди
Грузия коронавирусга қарши вакцина яратилиши ва рўйхатга олиниши биланоқ ундан биринчи бўлиб фойдаланган давлат бўлишга умид қилмоқда.

Грузия биринчилардан бўлиб туристларга чегараларини очади
Грузия Бош вазири Георгий Гахария мамлакат 1 июлдан хорижий сайёҳларни қабул қила бошлашини маълум қилди.

Денгиз қароқчилари Грузияликларни ўғирлаб кетишди
Кемада жами 14 киши бўлган.

Тбилиси мэри: «Грузия коронавирусга қарши муваффақиятли курашяпти ва буни жаҳон тан оляпти
Грузияда бугун, 27 апрелдан аввал коронавирус тарқаб кетишига қарши жорий этилган чекловлар бекор қилина бошлади.

Георгий Гахария — Грузиянинг янги бош вазири
Саломе Зурабишвили тегишли фармонни имзолади.

Путин Россия авиакомпанияларига Грузияга парвоз қилишни тақиқлаб қўйди
Россия президенти Владимир Путин мамлакат авиакомпанияларига 8 июлдан бошлаб Россиядан Грузияга парвоз қилишни тақиқлаб қўйди.

Грузия парламенти спикери истеъфога чиқди
Бу ҳақда «Рустави-2» телеканали «Грузин орзуси» партияси вакилларига асосланиб хабар берди.

Россиялик депутат сабабли Грузияда норозилик намойишлари бўлди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар парламент спикери Ираклий Кобахидзе, ИИВ вазири Георгия Гахария ва яна бир қатор юқори лавозимли шахслар истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Нотинч Грузия. Президент Беларусга ташрифини бекор қилиб, Тбилисига қайтди
Кеча кечқурун Тбилисидаги парламент биноси олдида ҳукуматга қарши намойишлар бошланиб кетган. Намойишчилар Грузия ИИВ, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари ҳамда парламент спикери истеъфога чиқарилишини талаб қилишган.

Шавкат Мирзиёев Грузия, АҚШ ва Жанубий Корея элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни Грузия, Америка Қўшма Штатлари ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Зураб Абдушелишвили, Дэниел Розенблюм ва Кан Чжэ Квондан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Грузия Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади
Бугун Грузияда Мустақиллик куни кенг нишонламоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табрик йўллади.

Чеченлар Грузия махсус кучларини Панкисс дарасидан чиқариб юборди
Грузия ИИВга қарашли махсус кучлар бўлинмаси Панкисс дарасидан чиқиб кетди. Кеча, 21 апрелда бу ерда махсус кучлар бўлинмаси ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган эди.

Грузияда чеченлар ва махсус куч ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди
Грузиядаги Панкисс дарасида истиқомат қиладиган маҳаллий чечен миллатига мансуб фуқаролар ва махсус куч ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Натижада махсус кучлардан 15 ходим тан жароҳати олган.

Грузияда қурилиш чангига қарши катта жарималар билан курашишмоқчи
Агарда қоидабузарлик такрорланса жисмоний шахслар 1 минг, юридик шахслар 2 минг лари жаримага тортилади.

Грузия вазири эронлик аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди
Воқеа Женева — Истанбул йўналишида парвоз қилаётган самолёт бортида юз берди.

99 фоиз — Саакашвили «тоза» грузин экан
Михаил Саакашвилининг қайси миллатга мансублиги унинг президентлик даврида кўпчиликни қизиқтириб қўйганди. Уни арман, озарбайжон, яҳудий дейишгача боришди.

Грузияда чўчқа гриппидан вафот этганлар сони 13 кишига етди
H1N1 вируси тарқалгани учун мамлакатдаги барча тиббиёт муассасалари фавқулодда ҳолатда ишламоқда.

Арзонлашади ва қулайлашади. Грузияда интернет неча пул?
Бугунги кунда Грузияда интернетдан фойдаланувчилар сони 755 минг нафар бўлиб, уларга 160 та атрофида интернет-провайдерлар хизмат кўрсатмоқда.

Саакашвили: «Салкам тўққиз йил мамлакатни бошқардим, аммо ҳеч вақом йўқ»
Cобиқ президент оила аъзолари ҳисоб рақамлари ва кўчмас мулклари «музлатилганини» эсга олиб, ўзининг айрим грузин депутатларидан ўн баравар «қашшоқлигини» айтди.

Ангела Меркел Грузияда яхши кўрган қўшиғини айтиб берди (видео)
«You Tube»да эълон қилинган видеода канцлернинг хонандалар билан бирга куйлаётганини кўриш мумкин.

Грузияда қор ёғди (видео)
Грузиянинг тоғли курорт шаҳри Гудаурига бугун қор ёғди.

Грузияда ЙТҲ оқибатида 13 киши жабрланди
Грузияда Тбилиси шаҳри яқинидаги Церовани қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 13 киши жабрланди.

Грузияда тўйдан кейин 100 киши заҳарланди
Хабар беришларича, тўйга жами 400 киши таклиф этилган. Аммо тадбир ўтган ресторан маъмурияти заҳарланишга алоқадорлигини инкор этмоқда.

Грузияда ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилди
Намойишдан аввал Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили аҳоли олдига чиққан. Лекин унинг сўзларини ҳеч ким тингламагач, қайтиб кетган.

Ўзбекистон делегациясининг Грузияга ташрифи юзасидан ахборот берилди
Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг 14-15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади.

Грузияда жамоат жойларида чекиш бутунлай тақиқланди
«Баъзи ноқулайликлар бўлса ҳам биз инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини асраб қоламиз. Биз эртанги кунда инсонлар, шу жумладан болаларни асраш ниятидамиз», — дея маълум қилган депутат Акакий Зоидзе.

Ўзбекистонлик спортчи Тбилиси гран-приси совриндори бўлди
Шаҳрам Аҳадов январь ойида бўлиб ўтган Тунис гран-присида олтин медални қўлга киритганини ҳам эслатиб ўтиш лозим.

Грузияда Россия президенти сайлови учун сайлов участкалари очилмади
Грузия ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмаслиги туфайли грузин ҳукумати ташаббуси билан Грузия ҳудудида Россия президенти сайлови бўлиб ўтмайди.

Грузияда ЙТҲ оқибатида бутун бошли оила — олти киши нобуд бўлди
Грузиянинг ғарбида жумадан шанбага ўтар кечаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси битта оила аҳзолари эди. Бу ҳақда грузин оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Грузия парламенти раиси Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни ривожлантиришда янги саҳифа очганини қайд этди
Делегация вакилларига Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди