Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин грузияликлар учун визани бекор қилди. Грузия раҳбари буни «провокация» демоқда

Путин грузияликлар учун визани бекор қилди. Грузия раҳбари буни «провокация» демоқда

Россия президенти Владимир Путин Грузия фуқаролари учун Россия киришда виза талабини бекор қилишни назарда тутувчи фармонни имзолади.

Шунингдек, Россия авиакомпанияларининг Грузияга учиши бўйича қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинди. 

Ушбу тақиқлар 2012 йилда киритилганди. 

Аммо. Грузия президенти Саломе Зурабишвили Россия томонининг мазкур қарорларини нохуш қабул қилган. 

«Россия провокацияси. Украина руслар томонидан бомбаланаётган пайтда фуқароларимиз учун визанинг бекор қилиниши жуда ёқимсиз», дея ёзади Твиттерда Зурабишвили. 

Шунингдек, у Грузия хавфсизлик кенгашини чақириб, улардан Россия фуқаролари учун виза жорий этишни сўради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг