Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза жўнатди
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили республикага Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақоми берилиши сўралган аризани имзолади.
Ҳукумат раҳбарининг мурожаати унинг «Facebook»даги саҳифасида трансляция қилинди.
«Ушбу аризанинг топширилиши Грузиянинг Европага интеграциялашуви сари муҳим қадам бўлди. Грузия — Европа давлати», — деди Гарибашвили.
Эслатиб ўтамиз, ЕИга аъзоликка номзодлик мақоми сўралган аризани Украина президенти Владимир Зеленский ҳам имзолаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter