Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мақсад қилинган қонун қабул қилинди

Арманистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мақсад қилинган қонун қабул қилинди

Фото: Unsplash

Арманистон парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши мақсад қилинган қонун лойиҳасини сўнгги ўқишдан сўнг қабул қилди, деб хабар берди РИА Новости. Мухолифатнинг назарида, ушбу ҳужжат юридик томондан бемаънилик, чунки Европа Иттифоқи Арманистонни аъзоликка таклиф қилгани йўқ.

Қонунни ёқлаб 64 нафар депутат овоз берди, қаршилар — етти киши. Фақат ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» партиясига аъзо депутатлар ҳужжатни ёқлашгани айтиляпти.

Энди Ереван Брюссел билан евроинтеграция жараёнини муҳокама қилишни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Арманистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Паруйр Ованнисян ушбу қонуннинг қабул қилиниши Евроиттифоққа кириш учун ариза саналмаслигини, балки мамлакатнинг ЕИ билан ҳамкорликка интилишини ифодалашини айтганди.

Россия ҳукумати Арманистоннинг ЕИга аъзо бўлиши унинг Евроосиё иқтисодий иттифоқини тарк этишини англатишини таъкидлади. Яъни Россия Арманистон бир пайтнинг ўзида иккита иттифоққа аъзо бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, Ереван ЕОИИни тарк этиш режаси йўқлигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг