Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тбилиси мэри: «Грузия коронавирусга қарши муваффақиятли курашяпти ва буни жаҳон тан оляпти

Тбилиси мэри: «Грузия коронавирусга қарши муваффақиятли курашяпти ва буни жаҳон тан оляпти

Фото: «Yandex.ru»

Грузия коронавирусга қарши муваффақиятли курашяпти ва буни жаҳон тан оляпти — «Regnum» хабарига кўра, Тбилиси шаҳри мэри Каха Каладзе («Милан»да порлаган собиқ футболчи) 27 апрель куни журналистлар билан суҳбатда шундай деди.

Солиштириш учун: коронавирусни юқтирганлар Арманистонда — 1 808, Озарбайжонда — 1 678, Грузияда — 496 нафар.

Каха Каладзе, шунинг баробарида, кураш ҳали давом этаётганини таъкидлаб, фуқароларни ҳимоя ниқобларини тақиб юриш ва бошқа тавсияларга риоя этишга чорлади.

Эслатиб ўтамиз, Грузияда бугун, 27 апрелдан аввал коронавирус тарқаб кетишига қарши жорий этилган чекловлар бекор қилина бошлади.

Экспертлар Грузияда COVID-19 билан касалланиш энг юқори чўққисига апрель охири, май ойи бошларида чиқишини тахмин қилишяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг