Денгиз қароқчилари грузияликларни ўғирлаб кетишди
Грузия Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва денгиз транспорти агентлиги Нигерия қирғоқларида денгиз қароқчилари томонидан ўғирлаб кетилган тўққиз нафар грузиялик денгизчини озод қилиш учун фаол ҳаракат қилишмоқда, деди Агентлик раҳбари Тамар Иоселиани.
«Биз уларнинг оилалари билан боғландик, улар билан шахсан учрашиб, вазият билан таништирдик. Грузия Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, денгиз транспорти агентлиги ва Грециянинг кемага эгалик қилувчи компанияси грузиялик денгизчиларни ватанига қайтариш учун жадал меҳнат қилишмоқда», — дея маълум қилди у журналистларга.
«РИА Новости»нинг ёзишича, кемада жами 14 киши бўлган, 9 нафар Грузия фуқароси билан битта украиналик ўғирлаб кетилган. Кемада яна 4 та грузиялик бор, улар соғ-саломат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter