Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилди

Грузияда ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилди

Фото:«Flickr»

Грузия пойтахти Тбилисида ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилди. Бу ҳақда «Aif.ru» сайти хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, аҳоли Руставели чорраҳасидаги чодир шаҳарчанинг бузилишини талаб қилган, бироқ ҳукумат шаҳарчани бузишга ваъда берган бўлса-да, буни бажармагани намойишларга сабаб бўлган.

Намойишдан аввал Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили аҳоли олдига чиққан. Лекин унинг сўзларини ҳеч ким тингламагач, қайтиб кетган.

Аввалроқ Грузия бош прокурори намойишчиларнинг талаби билан истеъфога чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 12 май куни Тбилисида кечқурун пойтахтнинг тунги клубларида Ички ишлар вазирлиги ўтказган махсус операция олдидан норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

Намойишлар давомида 8 нафар оғуфуруш ҳибсга олинди, 70 га яқин киши маъмурий жавобгарликка тортилди.

Намойишчиларга полиция ходимлари куч ишлатгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг