Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вакцинани биринчи бўлиб олишга даъвогар давлат пайдо бўлди

Вакцинани биринчи бўлиб олишга даъвогар давлат пайдо бўлди

Грузия коронавирусга қарши вакцина яратилиши ва рўйхатга олиниши биланоқ ундан биринчи бўлиб фойдаланган давлат бўлишга умид қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири Екатерина Тикарадзе маълум қилган.

«Биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказадиган барча тадбирларда фаол иштирок этамиз ва агар вакцина рўйхатдан ўтса ҳамда ундан фойдаланиш имкони юзага келса, Грузия ўз аҳолисини эмлаган биринчи мамлакатлардан бири бўлади», – деди у ва қўшимча қилди: «грузинлар ҳамма нарсада биринчи бўлишни ёқтиришади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг